22:18 / 23.01.2017
10344

Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси "Одамларнинг ишончини оқлаш учун қандай қарорлар қабул қилинишини кузатиш жуда қизиқ"

23 январь куни пойтахтдаги "International Hotel Tashkent" меҳмонхонасида "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси" лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси дастурига старт берилди. Унда давлат ҳукумати органлари вакиллари ҳамда журналистлар билан бирга бир қатор хорижий дипломатик корпуслар вакиллари ҳам иштирок этишди. Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Виолен де Вильмор медиаҳафталик тўғрисида ўз фикрини билдирди. 

"Биз мазкур медиаҳафта ҳақида яқиндагина хабар топдик, аҳолининг Ҳаракатлар стратегияси лойиҳаси борасидаги фикрини билиш биз учун жуда қизиқ. Брифингларда мамлакатнинг келгусидаги ривожланиши бўйича қандай чоралар кўрилиши ва қандай ислоҳотлар кутилишига доир изоҳлар берилмоқда. Буларнинг барчаси бизда ижобий кайфият уйғотмоқда ва умид бермоқда. Одамларнинг ишончини оқлаш учун қандай қарорлар қабул қилинишини кузатиш жуда қизиқ. Ушбу медиаҳафта аҳолининг бу лойиҳадан нималар кутаётганини билиш имконини беради. Халқ билан мулоқот жуда катта аҳмиятга эга. Таъкидлаш жоизки, бу ердаги муҳит жуда ижобий".

Top