14:11 / 23.01.2017
6410

Мўсул шарқидаги мактабларда ўқув жараёни тикланди

Ироқнинг катталиги бўйича иккинчи шаҳри Мўсул шарқидаги мактабларда ўқув жараёни тикланди.

"Анадолу" агентлигига Ироқ таълим вазирлиги вакили Иброҳим Себтининг маълум қилишича, Мўсулнинг Фурот (Тигр) дарёси шарқий қирғоқларидаги мавзеларида йилнинг иккинчи ярмида 70та мактаб очилади.

Унинг сўзларига кўра, Мўсул мактабларида дарслар сўнгги икки йил давомида шаҳарнинг ИШИД террорчилари томонидан эгаллаб олингани туфайли ўтказилмаган.

Мўсулдан жанубда жойлашган Ал-Кайёра ва Ҳаммом ал-Алил шаҳарларидаги мактабларда дарслар бир неча ой аввал бошланган, деб таъкидлаб ўтди Себти.

Таълим вазирлиги Мўсулдаги мактаблар биносини таъмирлаш ишларини давом эттирмоқда. Улар ҳарбий ҳаракатлар оқибатида зарар кўрган, деди идора вакили.

Маълумот учун, Ироқ бош вазири Ҳайдар ал Ободий 17 октябрга ўтар кечаси Мўсулни ИШИД террорчилик гуруҳидан озод этиш бўйича амалиёт бошлангани ҳақида маълум қилди. Шаҳар 2014 йилнинг июнидан бери гуруҳ жангарилари назоратида бўлган.

Top