10:59 / 23.01.2017
13258

Тасмания миллий боғи оилавий жуфтликка уй ва иш таклиф этмоқда

Бу баъзи бирларга ҳордиқ чиқариш учун ажойиб таклиф, бошқаларга эса – триллер сценарийси бўлиб туюлиши мумкин. Бу боққа нисбатан қандай муносабатда эканлигингизга боғлиқ. Тасмания миллий боғи жанубий соҳилдан 10 километр узоқликда жойлашган 186 гектарли оролдаги Матсайкерга қаровчи иш ўрни учун оилавий жуфтликни қидирмоқда. Таклиф яқин икки йил давомида март-сентябрь ойларидаги даврда иш билан таъминлашни назарда тутади.

“Хавфсизлик нуқтаи назаридан” оролга “узоқда жойлашган ерда бирга бўла олиши мумкинликларини исботлаган” жуфтлар таклиф этилмоқда. Агарда сиз ўз жуфтингиз билан “ёмғир кўп ёғувчи ва шамоллар тинмай эсадиган оролда” бирга меҳнат қилишни истасангиз – бу иш айнан сиз учун.
Маёқ бутунлай автоматлаштирилган бўлиб, сизнинг вазифангиз инфратузилма – майдонлар, бинолар, машиналар ва асбоб-ускуналарни соз ҳолда сақлашдан иборат. Шунингдек, ўсимликларга қараш ва ҳар куни иқлим бюроси учун об-ҳавони кузатиш талаб этилади. Бунинг учун махсус тўланадиган таҳсилдан ўтиш лозим.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа керакли нарсалар уч ойда бир маротаба олиб келинади. Бироқ оролда боғча ҳам бўлиб, у ерда нима истасангиз шуни етиштиришингиз мумкин. XIX асрда қурилган тўртта ётоқхона ва ваннахона бўлган уй сизга мунтазир.

Балки ўз жуфти билан оролда ярим йил яшаш кимгадир аҳмоқлик бўлиб туюлар, аммо Матсайкердаги қуёш чиқиш ва ботиши жуда ҳам гўзал манзарани тақдим этади. 

Оролни фақатгина вертолётда тарк этиш мумкин ва бу фавқулодда ҳолатда амалга оширилади. Айтганча, у ерда телевизор ҳамда интернет йўқ...

Мурожаатлар 2017 йилнинг 30 январь кунига қадар қабул қилинади.

Мавзуга оид
Top