18:36 / 25.01.2017
5637

Татаристонда теракт содир этишни режалаштирган гуруҳ қўлга олинди

Иллюстратив фото

Россиянинг Татаристон республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари терактлар содир этишни режалаштирган гуруҳ фаолиятига чек қўйишди, деб хабар берди республика ички ишлар вазири Артем Хохорин.

Ҳужум учун бош объект қилиб Қозон авиация заводи танланган, деб айтиб ўтди Хохорин республика ИИВнинг 2016 йил якунларига кўра кенгашида.

"Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари билан биргаликда Россияда тақиқланган "Ҳизб ут-Таҳрир" ташкилотининг фаолиятига оғриқли зарбалар берилди. Унинг 30 аъзосига нисбатан 13та жиноий иш қўзғатилди. Уларнинг орасида – Швецияда истиқомат қилувчи асли келиб чиқиши Татаристонлик бўлган шахслар бор", - дея қўшимча қилган Хохорин.

Унинг сўзларига кўра, шунингдек Сурия ҳудудида террорчилик фаолиятида иштирок этганларга нисбатан 26та жиноий иш ҳам қўзғатилган.

Вазирнинг таъкидлашича, Татаристонда террорчиларни молиялаштириш бўйича “канал” аниқланган.

Top