14:38 / 26.01.2017
12051

Ҳиндистонда Россия элчиси ҳаётдан кўз юмди

Фото: РИА "Новости"

Ҳиндистон пойтахти Янги-Деҳлида Россиялик элчи Александр Кадакин касаллик сабаб 68 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Россиянинг Ҳиндистондаги дипломатик ваколатхонаси хабар берди, деб маълум қилган РИА «Новости».

«Россиянинг Ҳиндистон Республикасидаги элчихонаси катта қайғу билан шуни маълум қиладики, 26 январь куни қисқа муддатлик касалликдан сўнг Янги-Деҳлидаги марказий касалхоналардан бирида Россиянинг Ҳиндистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси А.М. Кадакин ҳаётдан кўз юмди», - дея хабар қилишган дипломатлар.

Кадакин дипломатик миссия раҳбари вазифасида 2009 йилнинг ноябридан бошлаб ишлаб келган. У бу лавозимга ТИВнинг алоҳида вазифалар бўйича элчиси позициясидан ўтган.

Top