08:45 / 26.01.2017
6172

Саудия Арабистони ҲҲК F-15SA қирувчи самолётларини қабул қилди

Фото: AP

Американинг энг янги тўртинчи авлод F-15SA қирувчи самолётлари Саудия Арабистони ҳарбий-ҳаво кучлари сафига қўшила бошлади. Мазкур самолётларни етказиб бериш Америка жанговар техникаларини бошқа мамлакатларга етказиб бериш бўйича энг йирик битимлардан бири доирасида амалга оширилмоқда, деб хабар қилмоқда Саудия янгиликлар агентлиги.
 
7 йил муқаддам, Барак Обама етакчилигидаги АҚШ маъмурияти 60 млрд долларлик 84 дона F-15SA қирувчи самолётларини Саудия подшоҳлигига етказиб бериш бўйича шартномани маъқуллаган эди. 

Саудия Арабистони F-15SA қирувчи самолётлари ҳарбий-ҳаво кучлари паркини янгилаш дастури бўйича олиб келинмоқда. 

Top