19:56 / 27.01.2017
8442

АҚШ элчиси: "Қўшма Штатлар Ўзбекистон билан икки томонлама муносабатларни қуришда давом этишни истайди"

"2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси" лойиҳасига бағишланган медиа-ҳафталик ўз якунига етди. Ҳафталикнинг сўнгги кунида ташкил этилган анжуманда кўплаб меҳмонлар, дипломатик корпус вакиллари, элчихона вакиллари, хорижий экспертлар иштирок этишди. Kun.uz мухбири АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратленнинг мазкур медиаҳафталик ва стратегик лойиҳалар ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

"Ушбу тадбирда иштирок этаётганимиздан хурсандмиз. Мазкур режалар нафақат халқаро ҳамжамият учун, балки Ўзбекистон аҳолиси учун ҳам муҳим аҳамият касб этади, деб ҳисоблайман. Биз келгуси беш йил давомида амалга ошириладиган стратегик ривожланишнинг беш устувор йўналишларидан хабардор бўлдик. Улар катта ислоҳотлар, имкониятлар, қатор ўзгаришлар киритиш ва Ўзбекистоннинг халқаро аренадаги мавқеини оширишни ўз ичига олади. Шунингдек, шу кунгача мавжуд бўлган стратегиядаги ислоҳотларни давом эттиради. АҚШ Ўзбекистон билан икки томонлама муносабатларни қуришда давом этишни истайди. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлар, жумладан, Афғонистон билан муносабатларини мустаҳкамлашдаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди", - деди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси.

Top