02:15 / 27.01.2017
14678

АҚШ ва Мексика чегарасида девор қурилиши қиймати маълум бўлди

Фото: AP

АҚШ ҳамда Мексика чегарасида девор қурилиши 12-15 млрд долларга тушади. Бу ҳақда Республикачилар партияси аъзоси Митч Макконнелл маълум қилди. 

"Биз девор билан боғлиқ масалаларни ўзимиз ҳал қилмоқчимиз, президент эса бу масалада бошқа мамлакатларни ҳам жалб қилмоқчи", – деди Макконнелл. 

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика президенти Энрике Пена Ньетога, бордию унинг мамлакати икки давлат ўртасидаги чегарада девор қуриш учун пул ажратмаса, Вашингтонга келмаслик таклифини билдирган. 

Top