16:55 / 27.01.2017
22358

Хавфсизлик, миллатларо тотувлик, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар белгиланди

27 январь куни пойтахтимиздаги "International Hotel Tashkent" меҳмонхонасида Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўналиши - "Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатларо тотувликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар" тақдимоти ва якуний матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси ТИВ раҳбар ўринбосари, Президент ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори, Халқаро алоқаларнинг ахборот-таҳлилий маркази директор ўринбосари ва бўлим бошлиғи, ТИВнинг Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети вакили, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати қатнашишди.

Мазкур йўналиш бўйича устувор вазифалар белгилангани маълум қилинди:

- диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш;
- чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат олиб бориш;
- давлат мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш;
- Ўзбекистон теварагида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик минтақасини вужудга келтириш;
- мамлакатнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш.

Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасига бағишланган медиаҳафталик 23 январдан 27 январга қадар давом этди. Тадбирнинг асосий мақсади - Ҳаракатлар стратегияси лойиҳалари билан аҳолини яқиндан таништириш, бу борада уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш, мутахассислар ва кенг жамоатчилик фикр-мулоҳазалари, таклиф ва изоҳларни ўрганиш бўлди.

Top