23:44 / 27.01.2017
4115

Ҳиндистон шимолида юз берган қор кўчкиси қурбонлари сони 21 нафарга етди

Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатидаги тоғларда юз берган қор кўчкиси оқибатида 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда India Today газетаси ёзмоқда.

Воқеа 26 январнинг тунида юз берган. Қор кўчкиси, шунингдек, ҳарбий пост ва армия патрулини ҳам босиб қолган. Аввалроқ ANI агентлиги фожиа оқибатида 10 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берган эди.

Ҳиндистон армияси вакилининг хабарига кўра, ҳалок бўлганларнинг 14 нафари ҳарбий хизматчилардир. Шунингдек, Бандипор округида яшовчи икки нафар одамнинг ҳам жасади топилган. Ҳалок бўлганлардан яна икки нафари Купвара ва Ури округларидан бўлган одамлардир.

Қор кўчкисининг қайтарилиш хавфи борлиги ҳақида маълум қилинган.

Top