07:48 / 27.01.2017
7679

Трамп Фаластин учун мўлжалланган пул траншини музлатиб қўйди

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Фаластин ҳукуматига Барак Обама томонидан унинг президентлигининг сўнгги соатларида маъқулланган пул ўтказмасини музлатиб қўйганини маълум қилди. Бу ҳақда Фаластиндаги амалдорга иқтибос келтирган ҳолда The Times of Israel нашри ёзмоқда.

Нашр манбаси маълумотларига кўра, АҚШ вакиллари Фаластин бош вазири Рами Ҳамдаллани маблағлар яқин орада ўтказилмаслигидан огоҳлантириб қўйишган.

АҚШ Давлат департаменти аввалги маъмурият томонидан қабул қилинган қарорни кўриб чиқиб, уни янги маъмурият вазифаларига мослайди.

Обама маъмурияти ўз ишининг охирги соатлари Фаластинга 221 млн доллар беришни маъқуллаганди. Собиқ маъмурият конгрессни транш амалга оширмоқчилигидан 20 январда хабардор қилган. Республикачилар партияси вакиллари бунга қарши чиққандилар. 

Top