00:48 / 28.01.2017
32473

Непаллик аёл бир неча минг қизни жинсий қулликдан озод этди

Фото: Flickr

Непалда яшовчи аёл 10 мингдан кўпроқ қизни жинсий қулликдан озод этгани учун мукофотланди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 67 ёшли Анурадха Койрала Ҳиндистондаги энг нуфузли мукофот –  Падма Шрига лойиқ деб топилган. Тақдирлаш маросими март-апрель ойларида бўлиб ўтади.

"Жинсий савдонинг 12 минг қурбонини қутқариб, реабилитация қилди ва 45 мингдан кўпроғининг сотилиши олдини олди", деб айтилган Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди расмий сайтида чоп этилган хабарда.

Койраланинг айтишича, уни бунга қурбонлар ҳис қиладиган жисмоний ва руҳий азоб ундаган. "Бу ранжитувчи ҳолки, мен ундан юз ўгириб кета олмадим", деб айтган аёл. 

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, дунёда қуллик қурбонларининг 40 фоизи Ҳиндистонга тўғри келади.    

1993 йилда Койрала оиласи ва жамият томонидан қувғин қилинган, жинсий-савдо қурбонларига ёрдам берувчи "Непалдаги она уйи" хайрия жамиятини яратган. Ташкилот жиноятчиларни ушлаш учун полиция ва ҳукумат билан ҳамкорлик қилади.

Top