08:11 / 28.01.2017
17198

Тан олинмаган Луганск халқ республикасининг биринчи раҳбари вафот этди

Фото: RIA

Тан олинмаган Луганск халқ республикасининг жамоат, ҳарбий ва сиёсий арбоби Валерий Болотов 47 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда "Новороссия" ахборот агентлиги.

ЛХР раҳбариятига яқин бўлган манбанинг маълум қилишича, Болотов ўзининг Москвадаги квартирасида вафот этган. "Дастлабки маълумотларга кўра, у инфарктга учраган, бироқ ҳозирча аниқ маълумот йўқ", деб айтган манба.

Охирги вақтлар Болотовнинг юраги билан муаммолар бўлган, деб айтган РИА “Новости” ахборот агентлигига тан олинмаган Донецк халқ республикаси вазирлар кенгаши раиси Александр Бородай.

Украинада давлат тўнтаруви бўлгандан кейин Болотов очиқчасига Киевнинг янги раҳбариятига қарши туришга чақирган. Украина шарқидаги норозиликлар вақтида у Луганск вилоятидаги Украина хавфсизлик хизмати биносини қўлга олишда иштирок этган ва "халқ губернатори" деб эълон қилинган.   

Болотов май ойида ЛХР раҳбари этиб сайланган, бироқ августда жароҳат олгани сабабли истеъфога кетган.  

Болотов охирги маҳал ЛХРга гуманитар ёрдам ташкиллаштириш билан шуғулланган.

Top