12:03 / 30.01.2017
32489

АҚШда Ислом Каримов ташаббуси билан бунёд этилган «Ўзбеклар уйи» таъмирланди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ташаббуси билан АҚШнинг Нью-Жерси штати, Довер шаҳрида бунёд этилган Туркистон-Америка Ассоциациясининг «Ўзбеклар уйи» Миллий-маданий маркази таъмирланди ва жиҳозланди. Бу ҳақда журналист Мавлон Шукурзода ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

Журналист ўз постига бир нечта фотосуратни илова қилган ва уларга таъриф берган.

Америкалик ўзбек ватандошимиз Ҳожи Муҳаммад Аёз жамиятда ташкил қилинган Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбирида

И.Каримовнинг жамият фаоллари билан учрашуви, 1996 йил.

ТАА Миллий-маданий марказида жойлашган отахонлар чойхонаси.

Марҳум президентнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзо чеккан «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарор асосида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида хотира тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Top