Ироқда ИШИДнинг биринчи рақамли жаллоди ўлдирилди.
Daily Mail хабарига кўра, Абу Сайяф исм-шарифли ушбу жангари асирликдаги юзлаб кишиларни бошини танасидан жудо қилганди. У ташкилотнинг тарғибот видеоларида асосий фигура бўлган. Бундан ташқари, у маркази Мўсул бўлган Найнава вилоятидаги жангариларга раҳбарлик қилган.
Маҳаллий нашрларда Абу Сайяфнинг ўлими тафсилотлари аниқ келтирилмаган. Аммо баъзи манбаларга кўра, ушбу террорчини Ироқдаги бошқа бир радикал гуруҳ вакиллари ўлдирган.