10:47 / 30.01.2017
33557

Opal English ўқув марказида: 8 балли IELTS дарслари, инглизча математика ва болалар учун инглиз тили

Opal English — инглиз тили ўқув марказида: 8 балли IELTS дарслари, инглизча математика ва болалар учун инглиз тили

Ташкил топганига қисқа муддат бўлишига қарамай ўқувчилари IELTSдан 7—7,5 балли натижа қайд этган Opal English ўқув маркази ҳақида аввал хабар бергандик (http://kun.uz/52342699). Қуйида эса инглиз тилига ихтисослашган ушбу ўқув марказининг янгиликлари ва янада такомиллашгани ҳақида сўз юритамиз.

1. IELTSнинг ҳар бир бўлими бўйича алоҳида ўқитувчи дарс ўтмоқда.

Ҳар бир йўналишнинг ўз мутахассиси дарс ўтганда, талабаларнинг IELTSдан юқори натижа қайд этиши Opal English тажрибасида қайд этилди.

Шу боис талабаларни ўз йўналишида камида 8 балл натижага эришган, тўртта алоҳида ўқитувчи IELTSга тайёрламоқда ва ўқувчилардан ҳам камида 8 балли натижа кутилади.

Бундан ташқари дарсларнинг 50 фоизини Speaking ташкил этади. Бу эса имтиҳоннинг қийин босқичидан осон ўтишни таъминлайди.

Шунингдек, инглиз тилида равон суҳбатлаша олиш имконияти нафақат IELTS имтиҳони учун зарур, балки кишининг бутун ҳаёти давомида муҳим ҳисобланади.

2. Инглиз тилига ихтисослашган математика дарслари.

Ўқувчиларнинг вақтини тежаш мақсадида Opal English ўқув марказида инглиз тилига ихтисослашган математика дарслари ҳам йўлга қўйилган.

Ушбу гуруҳ ўқувчилари юртимиздаги Вестминстер, Турин, Инҳа ва Сингапур университетлари ҳамда хорижий олийгоҳлар имтиҳонларига тайёргарлик кўришади.

3. Ёш болалар учун инглиз тили дарслари.

Opal English ўқув марказида кичик болалар учун ҳам инглиз тили курслари ташик этилди. Унда 6—12 ёшли болалар таълим олади. Дарслар асосан ўйинлар билан боғлиқ ҳолда ўтказилади.

Шунингдек, ўқув марказида таҳсил олаётган ака, опалари ёнида кичик болакайлар келажак мақсадларини аниқ қўйиш имконига эга бўлишади. 

4. Дарслар ҳафтада 5 кун бўлиб ўтади. Бундан ташқари, шанба ва якшанба кунлари ҳам қўшимча дарслар ўтилади. Улар асосан Speaking дарслари бўлади. Шанба куни эса инглиз тилида филм томоша қилинади.

Алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, ўқув маркази раҳбари 5 йил Лондонда таълим олган ва IELTSга тайёрлаш учун ўз ўқув методини ишлаб чиққан. Ўқув марказида фаолият юритаётган ҳар бир ўқитувчи иш бошлаши олдидан шу ўқув методи бўйича тренинглар қабул қилади.

Ўқув марказининг яна бир қулайлик томони эса «Чилонзор» метро бекати олдида жойлашганида.

Марҳамат ташриф буюринг, батафсил маълумот учун қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг:

  • Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани;
  • Мўлжал: «Чилонзор» метро бекати ва «Касбино» супермаркети;
  • Телефон: (+998-95) 198-86-66, (+998-91) 551-46-08.

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган. Opal Education нодавлат таълим муассасаси хизмат кўрсатади.

Top