18:14 / 31.01.2017
5437

Мўсулда жангарилар ҳужуми оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Ироқнинг Мўсул шаҳрида камида 14 киши ИШИД жангарилари ҳужуми қурбонига айланди.

"Аль-Маядин" телеканали хабарига кўра, жангарилар шаҳарнинг шарқий қисмидаги аҳоли турар жойларига ракета зарбалари йўллаган.

Мўсулни озод этиш учун қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатлар Ироқ ҳукумати томонидан 2016 йилнинг 17 октябрида бошланганди. Бу кенг кўламли юришда Ироқ қўшинларига шиа ҳарбий бўлинмалари ва курдларнинг "пешмерга" бўлинмалари ёрдам бермоқда. Ундан ташқари, ҳаводан Ироқ ҲҲК ва АҚШ бошчилигидаги ҳарбий коалиция самолётлари ҳужумларни қўллаб-қувватламоқда.

Top