09:28 / 31.01.2017
4705

«Pac-Man отаси» 91 ёшида ҳаётдан кўз юмди

Япониянинг видео ўйинлар компаниясига асос солган Masaya Nakamura 91 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У машҳур видео ўйин сабабли «Pac-Man отаси» деб номланар эди, деб ёзмоқда Daily Sabah нашри.

22 январда вафот этган Nakamura 1955 йилда ҳозирги Bandai Namco компаниясининг бир қисми бўлган Namco компаниясига асос солди. У дастлаб йирик супермаркетнинг томида иккита механик отни қўйиб пул топишни бошлаган, аммо кейинчалик аркада ўйинлари кашшофи бўлган. 

Махлуқларни ютувчи ўйин PAC-MAN 1980 йилда сотувга чиқарилди ҳамда Япония ва халқаро майдонда, энг машҳур аркада ўйини сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди. 

Аркада сифатида таништирилган ўйин, кейинчалик, Nintendo оила консолига мослаштирилди. Шундан сўнг, мобил телефонлари, PlayStation ва Xbox учун ҳам ишлаб чиқарилди. 

Namco компаниясининг бошқа машҳур ўйинлари орасида "Ridge Racer" ҳайдовчилик симулятори ҳам бор. 

Top