13:49 / 02.02.2017
14893

2016 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича 13 мингдан ортиқ уй-жойлар қурилди

Фото: ЎзА

2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш Дастурига мувофиқ, 2016 йилда Республика Йўл жамғармаси ҳисобига 520,1 километр автомобиль йўллари қурилиши ва таъмирланиши якунланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги. 

Фарғона водийсини мамлакатнинг бошқа ҳудудлари билан ишончли траснпорт алоқасини боғловчи “Қамчиқ довони”дан 19,2 километр узунликдаги ер ости йўли орқали ўтувчи янги Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўл линиясини қурилди. Мазкур темир йўлининг фойдаланишга топширилиши билан мамлакатимизни барча ҳудудларини қамраб олувчи ягона тўлиқ темир йўл тизими яратилди. Тошкент-Бухоро ва Бухоро-Тошкент йўналиши бўйича юқори тезликда ҳаракатланадиган «Афросиёб» йўловчи электр поездлари қатнови йўлга қўйилди. 291,5 км узунликдаги Самарқанд-Бухоро темир йўл қисмини электрлаштириш лойиҳаси якунланди. Ҳаво кемалари парки 2 та замонавий «Боинг 787-800 Dreamliner» самолётлари билан тўлдирилди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2016 йилда юк ташиш ҳажми 5 фоизга, шундан автомобиль транспорти 5,3 фоизга, ҳаво транспорти 8,8 фоизга ошди. 

Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши Дастурига асосан 2016 йил давомида 13435 та уй-жой қурилди. Маҳалла гузарлари, савдо мажмуалари, бозор, нонвойхона, маиший хизмат мажмуалари, мини банкларни ҳисобга олган ҳолда 159 ижтимоий ва иқтисодий объектлар инфраструктураси барпо этилди. 

Умуман олганда, жорий йилда республикада 12413,5 минг квадрат метр, жумладан, қишлоқ жойларда 9000,6 минг квадрат метр уй-жойлар, 2448,1 километр, хусусан, қишлоқ жойларда 1972,4 километр сув таъминоти тармоқлари бунёд этилди.

 

Top