13:45 / 02.02.2017
4251

Instagram янги функцияни синовдан ўтказмоқда

Фото: Apple Insider

Instagram фотосервиси тез орада фойдаланувчиларга бир неча суратни бир уринишда жойлаш имконини тақдим этиши кутилмоқда. Бу ҳақида The Verge нашри хабар берди. 

Нашрда таъкидланишича, аввал бу функциядан фақат реклама берувчилар фойдаланишлари мумкин эди, бироқ энди илованинг бета-тест дастури иштирокчилари ҳам уни қўллаш имконига эга бўлишди. 

Бир неча сурат ёки видеони бир вақтда тақдим этиш уларнинг ҳар бирини узоқ босиб туриш орқали амалга оширилади. Дастурда ўнтагача сурат ёки роликни биттада жойлаш имкони мавжуд, фойдаланувчилар уларни бирйўла бир кликда қайта ишлашлари ёхуд ҳар бирига алоҳида фильтр танлашлари мумкин бўлади.

Бета-тестерларнинг гувоҳлик беришича, ҳозирги вақтда мазкур функция тўғри иш бермаяпти: бир неча суратни биттада жойлашга ҳаракат қилинганда илова хато ишлаб, бу вазифанинг уддасидан чиқмаган. The Verge'га кўра, фотосервис вакиллари функциянинг кенг кўламли ишга тушиш муддатига изоҳ беришдан воз кечишган. 

"Умид қиламизки, у яқин орада ишга тушади, зеро бу бизнинг лентамизни дам олиш масканлари, болалар ва тўйлар каби охири йўқ суратлардан халос этади".

Top