10:55 / 03.02.2017
14553

АҚШда Гитлернинг шахсий телефони аукционга қўйилди

АҚШда Адольф Гитлернинг шахсий телефони аукцион савдоларига қўйилди, дея хабар берди Alexander Historical Auctions очиқ савдолар уйи.

Siemens телефони вермахтнинг совғаси бўлган. 1945 йилда совет аскарлари уни Гитлернинг бункеридан топишган ва аппаратни 70 йилдан ортиқ вақт давомида уйида сақлаган британиялик зобитга беришди.

Аукцион уйи ушбу лотни “миллионлаб инсонлар ҳаётига нуқта қўйган барча даврларнинг энг вайронакор “қуроли” деб атади. Телефоннинг тахминий баҳоси — 200-300 минг доллар.

Аукцион 19 февраль куни бўлиб ўтади. Телефондан ташқари, у ерда Учинчи рейх даврининг бошқа буюмлари ҳам сотилади.

Top