00:03 / 03.02.2017
4797

БМТга Ироқдаги гуманитар операциялар учун қанча маблағ кераклиги маълум қилинди

Фото: RIA

БМТга Ироқда 2017 йилда гуманитар операцияларни ўтказиш деярли миллиард доллар керак, деб айтди БМТнинг Ироқ бўйича махсус элчиси Ян Кубиш.

"Ироқнинг 5,8 млн аҳолисига ёрдам кўрсатиш бўйича гуманитар операциялари 985 млн долларга айланади", деб айтди Кубиш БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ҳамда бу пуллардан 331 млн доллари бевосита Мўсулни қўллаб-қувватлаш учун ажратилишини таъкидлаб ўтди. 

Аввалги йил БМТнинг гуманитар агентликлари Ироқдаги операцияларни ўтказиш учун 861 млн доллар ва Мўсулни ИШИД жангариларидан озод қилиш бошланиши туфайли уни қўллаб-қувватлашга 284 млн доллар сўрагандилар. 

Top