19:53 / 03.02.2017
5382

Дэвис кубоги. Денис Истоминнинг ғалабасидан кейин Ўзбекистон Жанубий Корея билан ҳисобни тенглаштирди

Теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис кубогининг Осиё ва Океания минтақасида Ўзбекистон терма жамоаси ва Жанубий Корея тўқнашуви бошланди. Бугун, 3 февраль куни ушбу қарама-қаршилик доирасида 2 учрашув бўлиб ўтди.

Биринчи бўлиб кортга Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли ракеткаси Санжар Файзиев чиқди. У жаҳон теннис рейтингида 367-ўриндан жой олган, унинг рақиби Хён Чон эса 73-ўринда эди. Бу баҳсда кореяликлар вакилининг қўли баланд келди. 5 сет давом этган баҳс натижаси қуйидагича бўлди — 4:6, 4:6, 7:6, 6:4, 0:6.

Australian open—2017 турнирида муваффақиятли иштирок этиб, жаҳоннинг иккинчи ракеткаси Новак Жоковични сенсацион тарзда турнирдан чиқариб юборган, якунда ATP рейтингида 37 поғона юқорилаб, 80-ўриндан жой олган, Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин эса ўз рақибини енгиб, Ўзбекистон термасига 1 очко тақдим этди. Унга Ли Док Ҳи рақиблик қилганди. Баҳс натижаси қуйидагича кўриниш олди: — 4:6, 6:2, 7:6, 6:4.

Дэвис кубоги
Осиё ва Океания минтақаси
3 февраль, жума

Жанубий Корея — Ўзбекистон 1:1
Хён Чон — Санжар Файзиев 6:4, 6:4, 6:7, 4:6, 6:0
Ли Док Ҳи  — Денис Истомин 6:4, 2:6, 6:7, 4:6

4 февраль куни жуфтлик беллашувлари бўлиб ўтади. 5 февраль куни ўтказиладиган яккалик баҳслари билан Жанубий Корея — Ўзбекистон ўйинида ғолиб номи аниқланади.

Top