15:30 / 03.02.2017
10076

Халқ банки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги хизматни йўлга қўйди

Фото: Газета.uz

Ўзбекистон акциядорлик тижорат Халқ банки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варағи ҳолати ҳақида маълумот олиш хизматини жорий қилди. Янги интерактив давлат хизматининг афзаллиги шундаки, сўралган маълумотни узоқ кутишга тўғри келмайди, чунки хизмат реал вақт режимида тақдим этилади.

Фойдаланувчилар ушбу хизматдан Ягона порталда туну-кун бепул тарзда фойдаланишлари мумкин. Электрон ариза шаклини тўлдириш жараёнида паспорт ва шахсий жамғариб бориладган пенсия ҳисоб варағи ҳақидаги маълумотларни киритиш лозим.

Ушбу хизматдан ЭРИ калитида шахсий идентификацион рақами мавжуд жисмоний шахслар фойдаланишлари мумкин.

Top