11:09 / 03.02.2017
19279

Тошкентдаги “Новза” метро бекати ёнида пиёдалар ўтиш кўпригини қуриш бошланди

Тошкент шаҳрининг Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Муқимий кўчалари кесишмасида (“Новза” метро бекати ёнидаги чорраҳа) ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери янги транспорт ўтказмасини қуриш ишлари давом этмоқда.

Шу кунларда бу йўл лойиҳаси мутахассислари “Новза” метробекатидаги бўлажак транспорт ўтказмаси учун пиёдалар ўтиш кўпригини қуришни бошлашди.

Янги олти қаторли йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 600 метр бўлади. Қурилиш қачон тугалланиши ҳозирча аниқ эмас.

Top