18:13 / 06.02.2017
10495

Эстонияга АҚШ армиясининг оғир техникалари етиб келди

Фото: Flickr

АҚШ армиясининг зирхлитанк полки биринчи батальонининг пиёда ротаси оғир техникалари Эстонияга етиб келди. Бу ҳақда Эстония мудофаа кучлари Бош штаби маълум қилмоқда. 

"Танклар ва пиёда жанговар машиналари (ПЖМ) Эстониянинг Тапа станциясига етиб келди. Ротанинг шахсий таркиби ўтган жума куни (3 февраль) келган эди", — дея аниқлик киритишган Бош штабда. 

Аввалроқ, АҚШнинг Таллиндаги элчихонаси маълум қилганидек, Эстонияда Америка армияси 68-зирхлитанк полки биринчи батальони пиёдалар ротаси жойлашади. Рота таркибига 4та M1A2 Abrams танки ва 15та Bradley ПЖМ киради.

Ҳарбий хизматчилар 2016 йил сентябрь ойида Эстонияга келган ҳаво-десант бригадасининг ротасини алмаштиради. Техника ва қўшинларни жойлаштириш Atlantic Resolve амалиётининг навбатдаги босқичи доирасида амалга оширилмоқда. 

Америка ҳарбийлари НАТОнинг халқаро батальонлари етиб келгунига қадар, баҳоргача шу ерда қолишади. Ушбу ҳарбийлар альянснинг 2016 йил июль ойида Варшавада бўлиб ўтган саммитида қабул қилинган қўшма қарор доирасида жойлаштирилмоқда. Унга кўра, Латвияда Канада, Литвада Германия, Эстонияда Буюк Британия ҳарбийлари жойлашади. АҚШ ўз ҳарбий батальонини Польшага сафарбар этади. 

Top