12:33 / 06.02.2017
6814

ОАВ Россиянинг АҚШдаги элчиси бўлишга асосий номзодни маълум қилди

Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Анатолий Антонов Россиянинг АҚШдаги элчиси вазифасига энг муносиб номзоддир. Россия давлат тузилмаларидаги тўртта манба шундай фикр билдирди, деб ёзмоқда «Коммерсантъ» газетаси.

Манбанинг айтишича, Мудофаа вазирлигида халқаро муносабатлар масалаларига масъул бўлган ҳамда ТИВга ўтгач, ҳарбий-сиёсий масалалар билан шуғулланиб келаётган Антонов яқин ойларда элчи сифатида Вашингтонга йўл олиши мумкин. У бу лавозимда 2008 йилдан буён Россиянинг АҚШдаги элчиси бўлиб келаётган Сергей Кислякни алмаштиради. 

Кремль маъмурияти «Ғарбга нисбатан кескин қарашга эга» Антоновни Россиянинг АҚШдаги элчиси сифатида тайинлаш бўйича 2016 йил кузида қарор қилган, деб ёзади газета. Москва АҚШ президентлиги учун сайловда Ҳиллари Клинтон ғалаба қозониши эҳтимолидан келиб чиқиб, Антонов номзодида тўхтаган. Гарчи сайловда Дональд Трамп ғалаба қозонган бўлса-да, Антонов «Вашингтондаги вазифани эгаллаш борасида улкан имкониятларга эга», дейишган манбалар. 

Улардан бири, бу лавозимга бошқа номзодлар ҳам муҳкоама қилинаётганини маълум қилган. 

Шу билан бирга, Антонов атрофидаги манба, унинг элчи бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарни «тўғри эмас» деб баҳолаган.

Газета суҳбатдошлари, шунингдек, Трамп ҳам АҚШдаги элчиси борасида аниқ тўхтамга келмаганини айтишган.

Top