09:32 / 06.02.2017
12217

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига Сапарбаев Атабек Худайбергенович тайинланди, деб хабар бермоқда Kruz.uz нашри.

У бундан олдин Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Бунгача бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган Достанов Махсетбай Жумабаевич қайси лавозимга тайинлангани ҳақида маълумотлар йўқ.

Top