09:24 / 06.02.2017
5450

Лига 1: Асабий кечган Рон дербисида 2та гол ва 2та қизил карточка

Франция чемпионатининг 23-турида «Сент-Этьен» «Лион»ни қабул қилди. «Жеффруа-Гишар» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Икки голни ҳам «Сент-Этьен» футболчилари биринч бўлимда уришди. Голлар Кевин Монне-Паке ва Ромен Ҳамума ҳисобига ёзилди. Ўйин охирида «Лион» тўққиз киши бўлиб қолди. Рашид Ғаззолга иккинчи сариқ карточка кўрсатилди, Корентин Толиссо эса тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдондан ҳайдалди. 

Шу тариқа, «Сент-Этьен» ички чемпионатдаги мағлубиятсиз сериясини 5та ўйинга етказди.

«Лион» бу мағлубиятдан кейин 37 очкоси билан Франция чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринда, «Сент-Этьен» 36 очко жамғарган ҳолда бешинчи ўринга жойлашди.

Сент-Этьен – Лион 2:0 (2:0)
Голлар: 1:0 – 9 Монне-Паке, 2:0 – 22 Ҳамума.
Сент-Этьен – Мулен, Малькюи, Теофиль-Катрин, Перрен, Погба, Пажо (Сельнэс, 77), Верету, Севе, Ҳамума (Лемуан, 87), Тофт-Содерлунд, Монне-Паке (Ру, 75).
Лион –    Антони Лопеш, Жалле, Маммана, Янга-Мбива, Морель, Дардер (Ферри, 81), Гоналон, Толиссо, Фекир (Ғаззол , 46), Ляказетт, Депай (Вальбуэна, 65).
Огоҳлантиришлар: Фекир (43), Ляказетт (61), Тофт-Содерлунд (69), Пажо (75), Ғаззол (86).
Четлатишлар: Ғаззол (90), Толиссо (90).

Top