22:51 / 07.02.2017
6414

Япониялик профессорлар Тошкентда бўлди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида 2017 йил 7 февраль куни Япония университетлари профессорлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Токио университети, Токио қишлоқ хўжалиги ва технологиялар университети, Япония халқаро университети (бизнесни бошқариш), шунингдек, Нагоя, Йокогама, Хирошима университетлари профессорларини      Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Иномжон Маджидов қабул қилди.

Учрашувда JDS лойиҳаси бўйича 2017-2018 лойиҳайилида кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар ажратиш масалалари муҳокама қилинди.

Вазирлик томонидан суҳбатлар ва танлов жараёнларида инобатга олиниши зарур бўлган жиҳатлар, республикамиз олий таълим тизимидаги устувор йўналишларга эътибор қаратилди.

Тадбирда Япония халқаро ҳамкорлик маркази (JICЕ) Бош ваколатхонаси вакиллари ҳам иштирок этишди.

Top