14:01 / 07.02.2017
12062

Apple қарийб 90 минг iPhone 6s смартфонини қайтариб олмоқда

Фото: AP

Apple компанияси Бирлашган Араб Амирликларида 88,7 минг iPhone 6s смартфонларини қайтариб олмоқда. Бу ҳолат қувватлантириш тизимидаги носозлик туфайли юз берди, деб хабар қилган ТАСС.

Apple мамлакат иқтисодиёт вазирлигига махсус хабарнома юборди - унда 2015 йилнинг кузида чиқарилган бир неча минг ускуналар қайтариб олиниши ҳақида айтилган. Хабарга кўра, бу истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилмоқда. БААдаги iPhone 6s қурилмасининг бир неча фойдаланувчилари ўз смартфонлари кутилмаганда ўчиб қолишидан шикоят қилганди.

Аввалроқ Apple Ҳиндистонда ишлаб чиқариш жараёнини йўлга қўйишни режалаштираётгани ҳақида хабар қилгандик.

Top