19:07 / 07.02.2017
11931

Мовий денгиз ва сёрфинг: Обама ҳордиқ чиқармоқда

АҚШ собиқ президенти Барак Обама британиялик миллиардер Ричард Брэнсонни сёрфинг бўйича мусобақада мағлубиятга учратди. Бу ҳақда тадбиркор ўз блогида хабар берди.

Собиқ давлат раҳбари рафиқаси Мишель Обама билан Британиянинг Виргин оролларидаги Брэнсонга тегишли курортда ҳордиқ чиқарган.

Миллиардернинг сўзларига кўра, Обама унга президент бўлишдан аввал Ҳавайида сёрфинг билан шуғуллангани ва янги хавфсизлик хизмати раҳбари ўшандан кейинги саккиз йил давомида унда сёрфинг бўлмаслигига ваъда берганини айтган.

Шунинг учун Брэнсон собиқ президентга кайтсёрфингга ўрганишни таклиф қилди (варрак ёрдамидаги сёрфинг). Ишбилармоннинг ўзи сув ости қаноти бўлган тахтада сёрфинг билан шуғулланишни афзал билди. Натижада дўстона мусобақа юзага келди: томонлар машқларнинг сўнгги кунида ким тахтада кўпроқ қола билиш бўйича бир-бирлари билан баҳслашишга келишиб олганлар.

Брэнсоннинг хабар беришича, улар Обама билан кўп бора йиқилишган, бироқ яна ҳаракат қилишда давом этишди. Миллиардер финал босқичида 50 метрлик масофани ортда қолдирган бўлса, собиқ президент – 100 метрлик кўрсаткични қайд этди. 

Эндиликда Обама курортни тарк этгач, Брэнсон кейинги қарама-қаршилик учун машқларни давом эттиришни режалаштирмоқда.

Top