18:45 / 07.02.2017
11804

Одил Аҳмедов ва «Шангҳай СИПГ» ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқди

Осиё чемпионлар лигасида саралаш босқичининг плей-офф ўйинлари давом этмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов шарафини ҳимоя қиладиган Хитойнинг «Шангҳай СИПГ» клуби ўз майдонида Таиланднинг «Сухотаи» клубини қабул қилди. Учрашув хитойликлар жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

34-дақиқада Одил Аҳмедов узатган пасни жамоанинг бразилиялик легионери Оскар осонлик билан дарвоза тўрига жойлади. Иккинчи гол 39-дақиқада Элкесен томонидан урилди, унга Халк ҳаммуаллиф бўлди.

Иккинчи бўлимда яна битта гол ва ҳисоб 3:0. Бу ғалаба хитойликлар жамоасини ОЧЛнинг гуруҳ босқичига олиб чиқди. Энди 7 йилдан кейин яна ОЧЛга қайтган Аҳмедов ўз жамоаси билан «F» гуруҳида «Сеул» (Ж.Корея), «Урава Ред» (Япония) ва «Вестерн Сидней» (Австралия) клубларига қарши ўйинларда иштирок этади.

ОЧЛ-2017, саралаш плей-офф босқичи
«Шангҳай СИПГ» (Хитой) - «Сухотаи» (Таиланд) – 3:0 (2:0)
Голлар: Оскар (34), Элкесен (39), Тоопхундот (58 автогол).

Top