09:30 / 07.02.2017
12739

«Реал» юлдузли дарвозабон сотиб олмоқчи. Уларда 3 вариант бор

«Тоттенҳэм» жамоаси дарвозабони Уго Льорис «Реал» қизиқишлари доирасига тушган.

The Telegraph нашри хабарига кўра, мадридликлар клуби ушбу 30 ёшли франциялик дарвозабонни шу йил ёзида қўлга киритмоқчи.

Хабарда айтилишича, «Реал» трансферларга қўйилган тақиқдан кейин таркибни юлдузли дарвозабон билан тўлдирмоқчи. Жамоа нишонидаги яна бир юлдузли дарвозабон «Челси» аъзоси Тибо Куртуа бўлиб турибди.

«Тоттенҳэм» ва Льорис «Реал»дан таклиф олгани ҳақида бирон маълумот йўқ, аммо испанлар жамоаси бу вариантни «Челси»дан Куртуани олишдан кўра осонроқ ҳисобламоқда.

Агар бельгиялик футболчининг трансфери амалга ошмаса, «Реал» Льорис номзодига юзланади.

Яна бир вариант эса «Манчестер Юнайтед»дан Давид де Хеани олиш ҳисобланади.

Маълумот учун, ўтган йилнинг декабрида «Тоттенҳэм» Льорис билан шартномани 2022 йилгача узайтирганди.

Top