Покистон жануби-ғарбидаа Рихтер шкаласи бўйича 6,3 баллик зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа Ўрта ер денгизи сейсмология маркази (EMSC) хабар қилди.
Ер силкинишлари ярим тунда маҳаллий вақт билан 3:03да 10 км чуқурликда рўй берган. Зилзила маркази Пасни шаҳридан 14 км ғарбда, Турбат шаҳридан 82 км жанубда жойлашган.
Ҳозирча, жабрланганлар ва етказилган талофатлар хусусида маълумотлар йўқ.