19:38 / 08.02.2017
5133

Тошкентда “Осиёда ўқитувчиларни касбий тайёрлашда гендер масалаларнинг баҳоланиши” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди

8 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик Марказида “Осиёда ўқитувчиларни касбий тайёрлашда гендер масалаларнинг баҳоланиши” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги Бош илмий-методик Марказ томонидан ташкил этилган ўқув-семинарида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакиллари, ЮНЕСКО ваколатхонаси ходимлари, олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари ҳамда амалиётчи-мутахассислар иштирок этишди.


Ўқув семинари иштирокчилари ўртасида қуйидаги йўналишларда анкета-сўровномалари ўтказилди:

- ўқитувчиларни касбий тайёрлаш бўйича дарсликлар муаллифлари учун; 

- ўқитувчилар тайёрлаш учун таълим дастурлари ва ўқув материалларини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар раҳбарлари  учун;

- мактаб дарсликларини гендер баҳолаш учун;

- ўқитувчиларни касбий таёрлаш бўйича ташкилотлар учун ва бошқалар.

Маърузалар, савол-жавоблардан ташқари анкета-сўровномалар шаклида ўтказилган ўқув-семинари иштирокчиларда унутилмас таассурот қолдирди. 

Top