15:26 / 10.02.2017
11375

Экспатлар ўзларини энг бахтли ҳис этувчи 17 мамлакат

InterNations компанияси тадқиқоти The Independent нашрининг эътиборини жалб қилди. Унда бутун дунё экспатлари (экспатлар - фуқаролиги бошқа мамлакатда бўлган, бизнес шартномасига кўра ушбу мамлакатларда яшайдиган кишилар) турли мамлакатлардаги ҳаётий жиҳатлар ҳақида сўзлаб, ўзларини энг бахтли ҳис қиладиган мамлакатларни аниқлаб беришди. vc.ru энг мафтункор 17 мамлакат рўйхати билан яқиндан таништирди.

Тадқиқотда бутун дунёдан 14 мингдан зиёд экспат иштирок этди. Компания ҳар бир мамлакатни 43 параметр бўйича ўрганиб чиқди - хавфсизликдан тортиб то релокациягача.

 

1. Коста-Рика

Сўровнома натижаларига кўра, Коста-Рика "орзу йўналиши"даги топ-5 мамлакатга кирди. Ўз ишига эга ишбилармонлар ҳам, қисман банд ишчилар ҳам ва ҳатто кекса ёшлилар ҳам бу ерда ўзларини бахтли ҳис қилишлари маълум бўлди.

 

2. Мальта

The Intependent нашрида ёзилишича, Мальтага асосан европаликлар кўчиб ўтишади — мамлакат тилга боғлиқ тўсиқларнинг камлиги (инглиз тили - иккинчи давлат тили ҳисобланади), қулай об-ҳавоси ва турар жойлар баҳоси  билан сайёҳларни ўзига жалб қилади. Тадқиқот натижаларига кўра, бу ерда шахсий бахт кўрсаткичлари 70 фоизни ташкил қилган - бу тадқиқотдаги энг юқори натижалардан биридир.

 

3. Мексика

Мексикага кўчиб ўтган сўровнома иштирокчилари хорижликларнинг мамлакатда жойлашиши осон эканлигини қайд этишган. Шунингдек бу ердаги одамларнинг экспатларга дўстона муносабатда бўлиши ва қулай иқлим ҳам ўз сўзини айтади. Йилда 300 кун қуёшли. Ёмғирлари қисқа муддатли. Бўронлар мавсуми бор, албатта, бироқ улар одатда асоратларсиз ўтади.

 

4. Филиппин

Бу мамлакат энг меҳмондўст мамлакатлардан бири сифатида эътироф этилади. Бундан ташқари, тропик иқлим, яшаш қийматининг пастлиги ва тиббий хизматнинг юқори даражада эканлиги муҳожирларни ўзига жалб қилади.

 

5. Эквадор

Манбага кўра, 2015 йилдан буён Эквадордаги ҳаёт даражаси пасайган, лекин сўроқ қилинган экспатлар уни "дунёдаги энг бахтли мамлакатлардан бири" сифатида қайд этишди. Мамлакатга кўчиб ўтишнинг ижобий томонлари - яшашнинг қимматга тушмаслиги, иқлим ва ўйин-кулги.

 

6. Янги Зеландия

Бахт даражаси бўйича Янги Зеландия олтинчи ўринни эгаллади. Мамлакатнинг танланишида асосий омиллар орасида хотиржам муҳит, соғлиқни сақлаш тизимининг юқори даражаси ва ривожланган таълим тизими қайд этилади.

 

7. Таиланд

Таиланд - Ғарбдаги экспатлар учун энг севимли йўналишлардан бири. Устувор жиҳатлар - нархларнинг пастлиги, кўчиб ўтишнинг осонлиги ва кўнгилочар масканларнинг кўплиги.

 

8. Вьетнам

Ушбу йўналиш арзон нархлар туфайли Ғарбий Европа экспатлари орасида айниқса машҳур. "Бу ерда кўп пул топмасдан ҳам яхши яшаш мумкин. Бундан ташқари, Вьетнамда диққатга сазовор ва кўнгилочар масканлар кўп".

 

9. Панама

Панама молия, инфратузилма ва хизматлар соҳасида ишчи ўринларнинг кўплиги билан экспатларга хуш ёқади. Кўчиб ўтишга сабаб бўлувчи бошқа омиллар - арзон нархлар (Европа аҳолисининг маоши узоқ вақтга етади) ва қулай иқлим.

 

10. Испания

Яшаш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва транспорт Европанинг бошқа мамлакатларига нисбатан арзонроққа тушиши сабаб кўпчилик Испанияга кўчиб ўтади. Шунингдек мамлакатнинг  илиқ иқлими ва бу ерда иш топиш имкони мавжудлиги ҳам экспатларни ўзига тортади.

 

11. Тайвань

Тайвань кўп параметрлар бўйича етакчи позицияларни эгаллайди - масалан, у хавфсизлиги бўйича топ-10 мамлакатлар рўйхатига киритилди. Бу ерга кўчиб ўтган экспатлар мамлакатдаги соғлиқни сақлаш ва таълим тизимини юқори баҳолашади.

 

12. Уганда

Уганда — янги имкониятлар изловчи экспатларни жалб қилувчи мамлакат. The Independent'га кўра, Уганда тез ва барқарор ривожланмоқда.

 

13. Венгрия

Бу мамлакат аҳолисининг даромади энг юқори кўрсаткичларни қайд этади. Маҳсулотлар баҳоси эса пастлигича қолмоқда - бу бутун дунё экспатларини жалб қилувчи муҳим омил. 

 

14. Перу

Сўров натижаларига кўра, Перу асосан шахсий бизнесига эга ишбилармонлар эътиборини тортади. Уларнинг аксарияти бу мамлакатни қулай иқлими ва яшаш нархларининг пастлиги туфайли танлаган.

 

15. Кения

Бу Африка мамлакати иқтисодиётнинг кўплаб секторларида ишчи ўринлар сонининг ўсиши, илиқ иқлими, диққатга сазовор жойларнинг кўплиги ва табиати гўзаллиги билан экспатлар диққатини ўзига қаратади.

 

16. Уммон

Уммонга асосан бу ерда ўз ишини йўлга қўйиган кишилар кўчиб ўтишади. Экспатлар бу ердаги хавфсизлик даражасининг юқорилиги, сиёсий барқарорлик ва минтақадаги тинчликни алоҳида қайд этишади.

 

17. Португалия

Португалия ҳам худди Коста-Рика каби "орзулар йўналиши"даги топ-5 рўйхатига киради. Мамлакат кичик ёшли фарзандлари бўлган экспатлар орасида машҳур.

Top