01:02 / 10.02.2017
5399

Исроилнинг Тель-Авиви яқинида номаълум кимсанинг ҳужумидан 4 киши жароҳатланди

9 февралда Исроилнинг Тель-Авив шаҳридан шарққа томон жойлашган Петах-Тиква шаҳрида номаълум кимса одамларга ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида 4 киши жароҳатланган.

Jerusalem Post нашрининг ёзишича, ҳужум маҳаллий бозорда содир этилган. Уч киши ўқотар жароҳат, яна бир киши пичоқ жароҳати олган. Жабрланганларнинг барчаси шифохонага етказилган. 

Босқинчи воқеа жойида қўлга олинган. Ушбу ҳодиса юзасидан тергов олиб борилмоқда. 

Баъзи ОАВга кўра, босқинчи фаластинлик бўлган.

Top