23:16 / 10.02.2017
10638

Senstone — тақинчоқ ўрнини боса олувчи "ақлли" диктафон

Кичик Senstone гаджети — бу тумор, тўғнағич, босма зирак, билагузук сифатида тақса бўладиган диктафондир. Шовқин қайтарувчи функцияли иккита ички микрафон овозни ташқи товушларсиз ёзиб олади. Шундан сўнг  қурилма Bluetooth орқали ёзувни Android ёки iOS смартфонига етказади.

Аксессуарнинг юза қисмидаги қора шиша тагида қурилма қувватланганда ёки ишлаётганда ёқилувчи 17 оқ  LED ёруғлиги жойлашган. 

Ички аккумулятор 4 кунли ишга етади, хотира эса икки соатгача бўлган овоз ёзувларини сиғдира олади. Улар мобиль иловага юборилади. Ишлаб чиқарувчиларнинг қайд этишича, Senstone диктафонидан ақлли заргарлик тақинчоғи сифатида фойдаланиш қулай. У смартфондаги диктафон ёки эскича қоғоз-ручка усулидан анча чиройли ҳамдир. 

Агарда Kickstarter'да аввалдан буюртма берилса, янги ихтиро нархи 120 долларни ташкил қилади. 

.

От этого гаджета не ускользнут важные мысли (20 фото + видео)

 

Top