00:29 / 11.02.2017
12363

АҚШ Россияни толибларга қурол етказиб беришда айблаши унинг Афғонистондаги муваффақиятсизликларини яширмайди

АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги кучлари қўмондонининг Россияни у гўёки афғон толибларига қурол-аслаҳа етказиб беришда айблаши АҚШнинг Афғонистондаги муваффақиятсизликларида Россияни айблашга уринишни эслатиб юборади, деб айтилди Россия ташқи ишлар вазирлиги берган изоҳда.  

"Бунинг барчаси АҚШнинг Афғонистондаги муваффақиятсизларида Россияни бефойда айблашга уринишларга жуда ўхшаб кетмоқда. Вашингтонда бу билан маълум доираларда сиёсий очколар йиғиш мумкиндир ва ёрдам берар, бироқ Афғонистондаги хавфсизлик борасидаги аянчли вазиятни яхшиламайди", дейилган ҳужжатда.

Top