08:52 / 11.02.2017
6755

Дональд Трамп янги иммиграция фармонини имзолаши мумкин

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнот беришича, у «мутлақ янги» иммиграция фармонини имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бунга Америка суди томонидан унинг иммиграция сиёсатини кучайтиришга доир фармони ижросини вақтинча тўхтатгани сабабдир, деб хабар қилмоқда Associated Press агентлиги. 

Трампнинг сўзларига кўра, янги фармон суд орқали тўхтатилганидан кам фарқ қилади. 

Аввалроқ, АҚШ апелляция суди Трамп иммиграция фармонига қўйилган вақтинчалик тақиқни маъқуллаган эди. Президент, ўз навбатида, суд қарори юзасидан тортишувни давом эттиришини айтганди. 

Бундан ташқари, Оқ уй маъмурияти президент Дональд Трампнинг фармонига тузатишлар киритаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. 

Top