15:39 / 11.02.2017
4266

Ироқ бош вазири Трамп билан телефон мулоқоти юзасидан изоҳ берди

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқотдан сўнг, Ироқ ҳеч қандай минтақавий ёки халқаро можароларда иштирок этмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Ироқ ўз миллий манфаатлари сақланиб қолинишига ҳаракат қилмоқда ва қандайдир минтақавий ҳамда халқаро можароларнинг қисмига айланишни истамайди. Бу минтақа ва Ироқнинг ўзида жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин», - деди у.

Оқ уйда таъкидлашларича, икки етакчилар ўзларининг илк мулоқоти давомида Эроннинг бутун минтақа учун таҳдиди ҳақида фикр алмашишган. Ироқ маъмурияти расмий хабарида мулоқотдаги ушбу мавзуга аниқлик киритилмаган.

Аввалроқ Трамп Эрон президентини «эҳтиёткор бўлишга» чақиргани хабар қилинганди.

Top