00:46 / 11.02.2017
10251

«Ливерпуль» ва The Sun Англия футболидаги навбатдаги можаро марказида

«Ливерпуль» жамоаси The Sun таблоиди журналистлари жамоанинг уй учрашувларидан кейинги матбуот анжуманига келишига тақиқ қўйди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар тарқатди.

Шунингдек, футболчилар ва мураббийлар ушбу нашр учун интервью бермайди.

Хабарда айтилишича, мерсисайдликлар жамоаси ушбу нашрни «Ҳиллсборо» фожиаси (1989 йил) бўйича нашр қилинган мақола учун ҳали-ҳануз кечира олмаяпти. Ўшанда нашрда мерсисайдликлар жамоасининг маст мухлислари тартибсизлик келтириб чиқаргани ортидан 96 кишининг ўлимига сабаб бўлган фожиа рўй бергани ёзилганди.

2016 йилда 27 йиллик текширувлардан кейин суд мухлислар ўша фожиада айбдор бўлмагани ҳақида қарор чиқарди.

The Sun нашри мухбирларини аккредитациядан ўтказмаслик қарорини фожиа қурбонларининг оилалари билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилган.

Top