16:20 / 11.02.2017
12332

Видео: АҚШда кучли шамол юк машинасини полиция автомобили устига ағдарди

АҚШда кучли шамол туфайли ағдарилган юк машинасига доир видеолавҳа ижтимоий тармоқларда оммалашиб кетмоқда. У иккинчи полиция машинасидаги видеорегистратор воситасида суратга олинган.

Ҳодиса Американинг Вайоминг штатида содир бўлган. Ўша куни соатига 112 кмга етган кучли шамол юк автомобилини қўшни йўлакда турган полиция автомобили ёнига келганида ағдариб юборган. 

Яхшиямки, бу лаҳзада полиция машинасида ҳеч ким бўлмаган. Хабарларга кўра, юк машинаси ҳайдовчиси ҳам жабрланмаган. 

Top