18:17 / 12.02.2017
6116

Ҳамбург аэропортида 50 киши газдан заҳарланди

Германиянинг Ҳамбург шаҳри аэропортида фавқулодд ҳолат рўй бериб, камида 50 киши номаълум газдан заҳарланди ва эвакуация қилинди. Хавфсизлик хизмати ходимлари маълум қилишича, газ совутиш тизимидан сизиб чиққан.

Аэропорт ҳудудидаги бир қанча кишилар нафас олишда қийналаётганидан шикоят қилган ва нохуш исни сезаётганини билдирган. 

Айни вақтда ҳудудга тез тиббий ёрдам хизмати вакиллари етиб келишган ва жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Барча терминаллардаги одамлар олиб чиқилиб, аэропорт вақтинчаликка ёпилган. Ҳудудда ўт ўчириш ва қутқарув хизматлари ишламоқда, мутахассислар номаълум газ таркибини ўрганишмоқда.

Top