15:53 / 13.02.2017
39922

Дунёдаги энг яхши ва ёмон йўллар қаерда жойлашган?

Йўллар – дунёнинг исталган давлатидаги ҳаёт сифатининг энг муҳим кўрсаткичидир. Йўл қопламаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга комплекс ёндашув давлатга янада кучлироқ бўлиш имконини беради, чунки томирлар бўйлаб қон қанчалик тезлик билан айланса – бутун организм шунчалик кўп қувват олади. Афсуски, кўплаб давлатларда бундай концепцияни амалга ошириш бўйича бир қанча ўзига хос муаммолар мавжуд. 

Kun.uz қуйида дунёдаги энг ёмон ва яхши йўллар ҳақидаги маълумотларни тақдим этади.

Ўлим йўли

Боливия
Боливиядаги ўлим йўли The North Yungas Road – сирпанчиқ ва лойга тўладир. Ҳар йили бу ўта тор йўлда (иккита автомобиль бир вақтнинг ўзида сиғмайди) 500га яқин киши ҳалок бўлади.

М56 «Лена»

Россия
Россиядаги М56 трассасининг узунлиги 1235 километр. У дунёдаги энг лойли ва ноқулай йўл ҳисобланади. Федерал миқёсдаги трассада асфальт бир неча қисмга ётқизилган бўлиб, «Лена»нинг аксарият қисми ҳайдовчининг қўрқинчли тушига ўхшайди.

Стельвио довони

Италия
Стельвио довонидаги йўл унчалик қўрқинчли туюлмаслиги мумкин, бироқ шамол ҳаттоки юк машинасини ағдариб юборишига қодир бўлган бу ер камдан-кам инсонга ёқади. Атиги 3 километрлик йўл ҳайдовчиларга жиддий ноқулайликлар келтириб чиқаради: кескин бурилишлар, сифатсиз йўл қопламаси ва шамол ҳудди шаҳар пойгаларида иштирок этаётгандек тасаввур уйғотади.

Панамерика шоссеси

АҚШ
Бу хайвей барча қисмларида жуда хавфли: сиз Аляскадан Жанубий Америкага қадар 70 минг километрни босиб ўтишингиз мумкин ва бунда албатта қандайдир муаммолар келиб чиқиши табиий. Йўлнинг кўп қисмлари жуда аянчли аҳволда. Бу нафақат маҳаллий хизматлар айби билан, балки доимий равишда ўзгариб борувчи об-ҳаво туфайли ҳам юз беради.

Сичуань-Тибет йўли

Хитой
Ҳар 100 минг кишидан 7 500 нафарининг ўлимига сабаб бўлади. Шундай кўнгилсиз статистикадан сўнг дунёдаги энг хавфли йўл барчани ташвишга солиши шубҳасиз – кутилмаганда рўй берувчи кўчкилар, қор кўчкилари ва ўзгарувчан об-ҳаво, буларнинг бари шу ерда кузатилади.

Буюк Океан йўли

Австралия
Буюк Океан йўли қирғоқ бўйлаб чўзилган бўлиб, ҳайдовчига гўзал табиат манзаларидан баҳра олиш имконини беради. Хайвейнинг юзаси эса унчалик яхши эмас, бироқ қулайлик ва хавфсизлик юқори даражада.

Дубай

БАА
Дубай йўллари алоҳида таҳсинга лойиқ. Автомагистраллар Германиядан олиб келинган технологиялар бўйича қурилади. Кўп ярусли трассалар эса дунёнинг барча еридан келган энг яхши муҳандислар ва архитекторлар томонидан лойиҳалаштирилган. 

Сингапур

Сингапур – Осиё аждаҳосидаги ҳақиқий марвариддир. Шаҳар-давлат йўлларни ажойиб ҳолатда сақлаш учун жуда ҳам катта маблағлар сарфлайди ва ҳар йили дунёдаги энг яхши йўллар рўйхатидан жой олиб келади.

Лиссабон

Португалия
Португалия пойтахти Лиссабон рейтингнинг юқорисидан жой олгани бежиз эмас. Португалияликлар йўллар сифати бўйича ҳаттоки немисларни ҳам ортда қолдиришди.

Париж

Франция
Париж дунёдаги энг яхши йўллар маскани саналади. Франциянинг бошқа ҳудудларида ҳам сиз техник хизматни бемалол чақиришингиз мумкин ва у тезда етиб келади. Мамлакатдаги ҳаттоки бепул йўллар ҳам жуда сифатли йўл қопламасига эга.

 

Top