11:02 / 13.02.2017
16329

Оқ уй: "Президент сайловларида фирибгарликлар бўлгани ҳақида далиллар бор"

фото : REUTERS

Оқ уй АҚШдаги президентлик сайловларида юз берган фирибгарликлар бўйича жуда ҳам катта ҳажмдаги далил-исботларни тақдим этди. Бу ҳақда мамлакат президенти Дональд Трампнинг сиёсий маслаҳатчиси Стивен Миллер якшанба куни ABC телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Оқ уй сайловлар давомида кузатилган қоидабузарликлар бўйича жуда ҳам катта миқдордаги далил-исботларни тақдим этди. Гап бир неча штатда рўйхатдан ўтказилган шахслар, овоз берилиши учун қайд этилган оламдан ўтган кишилар ҳақида бормоқда", - дея таъкидлаб ўтди Миллер.

"Сиз бу мамлакатда овоз бериш учун рўйхатдан ўтказилган аслида давлат фуқаролари бўлмаган жуда кўп миқдорда шахслар борлигини рад эта олмайсиз", - дея маълум қилди президент маслаҳатчиси теледастур бошловчисига мурожаат қиларкан.

Трамп сайловлардаги қоидабузарликлар ва маълумотларни сохталаштириш бўйича кенг қамровли текширувлар ўтказиши ҳақида бир неча бор огоҳлантирган. Унинг маълумотларига кўра, турли ноқонуний йўллар билан миллионлаб овозлар собиқ рақиби Ҳиллари Клинтон фойдасига ҳисобланган.

Президентнинг маълум қилишича, бу фирибгарликларни суриштирувдан ўтказиш мақсадида вице-президент Майкл Пенс бошчилигида комиссия ташкил этилади.

Top