22:35 / 14.02.2017
22249

БАА Марсда мини-шаҳар қуриш ҳақида эълон қилди

БАА ҳукумати "Марс-2117" лойиҳасининг йўлга қўйилиши ҳақида эълон қилди. Унга кўра, келаси 100 йил давомида Қизил сайёрага одамларни чиқариш ва у ерда биринчи "мини-шаҳар"ни қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида амирлик ОАВ хабар берди. 

Интернетда мазкур лойиҳа чизмалари пайдо бўлди. 

Лойиҳанинг ишга туширилиши ҳақида БАА бош вазири ва Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад бин Рашид Ал-Мактум ва Абу-Заби шаҳзодаси ҳамда БАА ҳаво кучлари бош қўмондони шайх Муҳаммад бин Зоид Ан-Наҳайян эълон қилди. 

Мазкур лойиҳа амирлик илмий кадрларини тайёрлаш бўйича келгуси юз йилликка мўлжалланган миллий дастурнинг бир қисми ҳисобланади. 

Top