12:37 / 14.02.2017
4662

Пуэрто-Рикода наркофурушларнинг аэропорт ходимлари билан яширин келишуви фош этилди

АҚШ транспортдаги хавфсизлик бошқармаси ва Пуэрто-Рико (унинг ҳудуди АҚШ бошқарувида, деб ҳисобланади) аэропорти ходимлари сўнгги 18 йил давомида штатларга 20 тонна кокаин олиб ўтилишига ёрдам беришган, деб хабар берди прокурор Роза Эмилия Родригес-Велессайд матбуот релизда.

"Бу кишилар штатларга ноқонуний гиёҳванд моддаларни катта ҳажмларда олиб ўтиш мақсадида ўзаро тил бириктирган", - дея маълум қилди прокурор.

Айбланувчилар 1998-2016 йиллар давомида Луис Муньос Марина номидаги Каролина халқаро аэропортида TSA хавфсизлик тизимидан фойдаланишган. Бу ҳолатда ҳар бирининг оғирлиги 8-15 килограмм бўлган кокаинга тўлдирилган сумкалар ишлатилган, деб хабар қилишган адлия вазирлигида.

Пуэрто-Рикодаги федерал суд ҳайъати TSA ва аэропортнинг 12 нафар собиқ ҳамда ҳозирда ишлаётган ходимларига айбловлар қўйди. Улар гиёҳванд моддалар контрабандаси мақсадида ўзаро тил бириктиришда айбланмоқда ҳамда 10 йилдан умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосига маҳкум этилишлари мумкин, дейилади матбуот релизида.

Top