09:24 / 15.02.2017
4547

Хитойда номаълум кимсалар 5 нафар одамнинг ҳаётига зомин бўлди

Фото: AFP 2017/ STR

Хитойнинг шимоли-ғарбидаги Синьцзян-Уйғур мухтор туманида 3 номаълум кимса оломонга пичоқ билан ҳужум қилиб, 5 нафар одамни ўлдирди ва яна 5 нафар кишини ярадор қилди, деб хабар бермоқда Хитой марказий телевидениеси. 

Маълум қилинишича, ҳужум 14 февралда соат 19:20да Пишань уездида содир этилган. Воқеа жойига етиб келган полиция босқинчиларнинг барчасини отиб ташлаган.

Жароҳатланганларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган.

Полиция ушбу жиноят юзасидан тергов олиб бормоқда.

Top